Европанинг етакчи халқаро авиакомпанияси соатига 1 миллион доллар йўқотмоқда
foto by: Google
Lufthansa халқаро авиакомпанияси даромадларни сақлаб қолишга қаратилган келишув шартлари бўйича Германия ҳукумати билан музокаралар олиб бормоқда.
CNN хабарига кўра, авиакомпания аллақачон банкрот бўлиш арафасида. Таъкидлашича, компания ҳар соатда 1 миллион долларни қўлдан бой бермоқда.
5 май куни виртуал шаклда бўлиб ўтган йиллик умумий йиғилишда Lufthansa 1,2 миллиард евро (1,3 миллиард доллар) йўқотганини маълум қилди ва бу халқаро авиакомпаниянинг ҳозирги аҳволи жуда ёмон ҳолатда экналигини намойиш этди.
Бундан ташқари, Bloombergнинг таъкидлашича, Lufthansa Group раҳбарияти аксиядорларнинг компанияни қандай қутқариш режалари ҳақидаги саволларига жавоб бермаяпти.
Шу билан бирга, Швейцария ҳукумати маҳаллий авиаташувчиларга 1,5 миллиард доллар миқдоридаги кредитнинг 85 фоизини кафолатлашга рози бўлганлиги маълум қилди. Швейцария халқаро ҳаво йўллари - мамлакатдаги энг йирик компания. Аммо бу гуруҳга Германия, Австрия ва Белгиядан юк ташувчилар ҳам киради, шунинг учун Lufthansa ёрдам сўрашда давом этмоқда.
Bloomberg маълумотларига кўра, компания Германия ҳукумати билан 10 миллиард евро миқдоридаги молиявий ёрдам тўғрисида келишиб, ҳукуматга компаниянинг 25.1 фоиз улушини ва кузатув кенгашидан жой таклиф қилмоқда.
Бироқ таҳлилчилар ҳукуматнинг аралашуви Lufthansa'ни режалаштирилган қайта қуриш дастурини тезда амалга ошириш қобилиятига халақит бериши мумкинлигидан хавотирда, бу унинг паркини 13 фоизга қисқартиради, иш жойларини эса 10.000 тага камайтиради. Маълумот ўрнида, ходимларнинг учдан икки қисми ёки 80 мингдан ортиғи аллақачон қисқартирилган жадвал асосида ишлашмоқда.
Шу билан бирга, компания раҳбарияти назорат тўлиқ давлатга ўтмаслигини таъкидламоқда. Умумий йиғилиш давомида Lufthansa бош директори Карстен Спор компания ўзининг "қарор ва ҳаракат қилишдаги тадбиркорлик эркинлигини" сақлаб қолмоқчи эканлигини қўшимча қилди. "Шу боис бизга ҳукумат эмас, балки унинг ёрдами керак”, дейди бош директор.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг