Европа Иттифоқи Украинага яна 1,5 миллиард евро миқдоридаги ёрдам транши ажратди
Иллюстратив фото
Европа Иттифоқи Украинага 1,5 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдамнинг навбатдаги транши ажратди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
Ўз навбатида, дипломат Украина 2023 йилда ҳам, келгусида ҳам кўпроқ нарсани олишига ваъда берди.
“Биз Украинани давлат фаолиятини тиклаш ва сақлаб қолиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз”, дейди Еврокомиссия раҳбари.
Бу транш Европа Иттифоқининг Украинага ҳар ойлик ёрдамининг бир қисмидир. Украина ҳар ой АҚШдан худди шундай миқдорни олиб келмоқда.
Аввалроқ, Европа Иттифоқининг айрим давлатлари Украина донини қабул қилишдан бош тортгани учун Польшага қарши санкциялар қўллаши мумкинлиги маълум бўлган эди.
Польша расмийларининг таъкидлашича, агар Европа Иттифоқи Украина ғалласини импорт қилиш тақиқини узайтирмаса, Варшава бир томонлама чекловлар жорий қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг