Европа Иттифоқи Украинага 145 миллион евро миқдорида гуманитар ёрдам кўрсатади

15:18 30 Январь 2026 Дунё
443 0

Европа Иттифоқи Украинага 145 миллион евро миқдорида гуманитар ёрдам кўрсатиши мумкин. Бу ҳақида BILD нашри маълум қилди.

Европа комиссияси тақдим қилган маълумотларга кўра, Украинага ажратилиши кутилаётган мазкур гуманитар ёрдам озиқ-овқат, сув таъминоти ва тиббий хизматлар сифатини яхшилаш учун сарфланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Европа Иттифоқи қўшимча 500 та фавқулодда электр генераторларини етказиб беришни ҳам режалаштирмоқда. Маълум бўлишича, ўтган кунлар мобайнида иттифоқ томонидан 447 та электр генераторлари Киевга етказиб берилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер