Европа Иттифоқи 2027 йилга қадар Россия газидан тўлиқ воз кечишни маъқуллади
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар вазирлари Россия гази импортидан воз кечиш режасини маъқуллади, деб хабар бермоқда Reuters.
Режага кўра, Европа Иттифоқи 2027 йил 1 январга қадар Россиядан суюлтирилган табиий газ (СТГ) импортини, 2027 йил 30 сентябрга қадар эса қувурлар орқали етказиб бериладиган газ импортни тўхтатади.
Қувур орқали газ импортига қўйиладиган тақиқнинг кучга кириш муддати узайтирилиши мумкин, бироқ у 2027 йил 1 ноябрдан ошмаслиги керак.
Reutersʼнинг ёзишича, режа барча ЕИ давлатларининг якдил розилигини талаб қилмайдиган тарзда ишлаб чиқилган. Унга қарши Венгрия ва Словакия вакиллари овоз берган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг