Европа чемпионлар лигасига старт берилди

Сешанба куни УЕФА Чемпионлар лигаси янги мавсуми бошланди. Шу куни гуруҳ босқичининг 1-тур доирасида 8 та учрашув бўлиб ўтди.
B гуруҳидан жой олган Каталониянинг “Барселона” клуби ўз уйида “ПСВ Эйндховен” клубини қабул қилиб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоа етакчиси Лионель Месси ўйинда ҳет-трикка эришди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида “Интер” “Тоттенҳем”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Куннинг яна бир марказий учрашуви C гуруҳидан ўрин эгаллаган “Ливерпуль” ҳамда “ПСЖ” жамоалари ўртасида кечди. Голларга бой бўлган учрашувда Юрген Клопп шогирдлари сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Италиянинг “Наполи” клуби Сербияда “Црвена Звезда” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
А гуруҳида меҳмонлар “Атлетико” ва “Боруссия” муҳим ғалабалар билан қайтган бўлса, D гуруҳида “Галатасарой” Москванинг “Локомотив” клубини йирик ҳисобда енгди. “Шальке” ва “Порту” учрашувида эса ғолиб аниқланмади.
ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи. 1-тур
A гуруҳи
Монако (Монако) – Атлетико (Испания) 1:2 (1:2)
Голлар: Грансир (18), – Диего Коста (31), Хименес (45).
Брюгге (Бельгия) – Боруссия Д (Германия) 0:1 (0:0)
Гол: Пулишич (85).
B гуруҳи
Барселона (Испания) – ПСВ (Нидерландия) 4:0 (1:0)
Голлар: Месси (31, 77, 87), Дембеле (74).
Четлатиш: Умтити (79, Барселона).
Интер (Италия) – Тоттенҳэм (Англия) 2:1 (0:0)
Голлар: Икарди (85), Весино (90+2) – Эриксен (53).
C гуруҳи
Ливерпуль (Англия) – ПСЖ (Франция) 3:2 (2:1)
Голлар: Старриж (30), Милнер (36, пенальти), Фирмино (90+2) – Менье (40), Мбаппе (83).
Црвена Звезда (Сербия) – Наполи (Италия) 0:0
D гуруҳи
Галатасарой (Туркия) – Локомотив (Россия) 3:0 (1:0)
Голлар: Родригеш (9), Дердийўқ (67), Инан (90, пенальти).
Четлатиш: Ндиайе (87, Галатасарой)
Шальке-04 (Германия) – Порту (Португалия) 1:1 (0:0)
Голлар: Эмболо (64) – Отавио (75, пенальти).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг