“Евро-2020” мусобақалари 2021 йилга қолдирилиши режалаштирилмоқда
УЕФА келаётган сешанба, 17 март куни футбол бўйича Европа чемпионати финал қисмини 2021 йилга кўчириш тўғрисида баёнот беришни режалаштирмоқда. Бунга сабаб қилиб коронавирус кўрсатиб ўтилган.
Бу ҳақда LʼÉquipe француз нашри хабар берди.
УЕФА матбуот хизмати маълумотига кўра, 17 март куни УЕФА 55 та футбол уюшмаси вакиллари, Европа клублари, Европа лигалари уюшмалари раҳбарлари ва ФИФПро мутасаддилари билан видеоконференция ўтказади. Унда Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси, шунингдек футбол бўйича Европа чемпионатининг кейинги тақдири масаласи ҳал қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг