ЕТТБ билан “Яшил энергия” соҳасига инновацион лойиҳаларни кенг жорий этиш масаласи муҳокама қилинди

12:37 06 Сентябр 2023 Сиёсат
434 0

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Хагита билан учрашди.

Учрашувда ЕТТБ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги ишлар ва ушбу йўналишда инвестицион салоҳиятни ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, чиқиндиларни бошқариш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича техник иқтисодий асосни ишлаб чиқишга ҳам эътибор қаратилди.

Қолаверса, “Яшил энергия” соҳасига инновацион лойиҳаларни кенг жорий этиш, иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича стратегик муҳим дастурларни ишлаб чиқиш борасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги ҳам қайд этилди.

Учрашув якунида ўзаро самарали ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, соҳа бўйича истиқболли лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер