Етим болалар тақдирига эътибор қандай?

18:24 03 Октябр 2021 Жамият
521 0

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Президентимизнинг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси таъминлаш мақсадида Булоқбоши туманидаги пахта-ғалла йўналишидаги фермерлар ва тадбиркорлар ҳомийлигида 3 нафар етим болага янги уй-жойлар қурилиб, уларнинг рамзий калитлари тантанали равишда топширилди.

Тантанали топшириш жараёнида туман ҳокими Ў. Маъмуров, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Т.Каримов, вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ф.Бузруков ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар янги уй-жойлар эгаларини замонавий тураржой билан муборак этиб, келажакда Ватан равнақи ҳамда ривожига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб камол топишига тилак билдирди.

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер