Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкилэтилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши асосида Сирдарё вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 28 декабрда тасдиқланган “Сирдарё вилоятида иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида бириктирилган ҳокимликлар, бошқармалар ташкилотлар ва ҳарбий қисмлар рўйхати”га асосан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан шу кунларда “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” ҳамда “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида тадбирлар ўтказилмоқда.
1982 йилда Сирдарё вилоятида туғилган,1998-2002 йилларда божхона органларида хизмат қилган, 2002 йил 7 май куни хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган, марҳум собиқ божхона хизмати лейтенанти Акмал Аъзамов, 1981 йил Самарқанд вилоятида туғилган,2001-2006 йилларда божхона органларида хизмат қилган, 2006 йил 3 сентябрь куни хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган, марҳум собиқ божхона хизмати катта лейтенанти Ислом Келдияров хонадонларига боришган ҳамкасблари марҳумларнинг хотирасини ёд этиб, уларнинг оила аъзоларини байрам муносабати билан табриклашди. ва эсдалик совғалар топширишди. Вилоят божхона бошқармаси томонидан ушбу йўналишларда тадбирлар тизимли давом эттирилмоқда.
Анвар ҚОРАБОЕВ,
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи бош инспектори.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг