Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Эстониянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Яап Ора Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида хабар берди.
Унга кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Эстония ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатларнинг ҳозирги динамикасини муҳокама қилинган. Шунингдек, икки мамлакатнинг иқтисодий дипломатия, ахборот технологиялари, халқлар ўртасидаги алоқалар, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
«Жаноб Элчига мамлакатимизда муваффақиятли фаолият юритишида омад тилаймиз», деб ёзади ТИВ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания ва Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинлангани, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов дипломатлардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг