Эртага Инновацион ғоялар ҳафталиги бошланади

13:39 28 Октябр 2019 Жамият
1128 0

Инновацион ғоялар ҳафталиги – INNOWEEK-2019 29—31 октябрь кунлари “Ўзекспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади.

Тадбир маҳаллий ва хорижий тадқиқот ва инновацион марказлар, инвестиция фондлари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес инкубаторлар учун ноёб платформа бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Ҳафталик доирасида инновацион ва инвестиция форуми, инновацион маҳсулотлар кўргазмаси, IRC халқаро робототехника чемпионати , Осиё-тинч океани технологиялар трансфери марказининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Форумда хорижий илмий-инновацион марказлар, инвестиция жамғармалари, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторлари иштирок этадилар. Тадбирда 30 дан ортиқ мамлакат вакиллари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва компаниялар, Австрия, Буюк Британия, Нидерландия, Италия, Исроил, Россия, Туркия, Эстония, Эрон, Қозоғистон ва АҚШдан илм-фан ва инновациялар соҳасидаги етакчи мутахассислар қатнашади.

Президентимизнинг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида таъкидланганидек, инсон капиталини мамлакат рақобатбардошлиги ва халқаро майдонда инновацион ривожланишнинг асосий омили сифатида ривожлантириш ҳафтанинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер