Эртадан Франция сайёҳлар учун эшикларини очади
Фото: РИА Новости
Франция Европа Иттифоқи мамлакатлари ва бошқа бир қатор Европа мамлакатларидан келувчи туристлар учун чегараларни очади.
«Франция Европа комиссиясининг тавсияларига мувофиқ 15 июнь соат 00:00 дан бошлаб мамлакат ичидаги чегараларга қўйилган барча чекловларни бекор қилади», — дейилади ҳужжатда.
Маълум қилинишича, 15 июндан бошлаб Европа Иттифоқига аъзо давлатлар, Андорра, Исландия, Монако, Норвегия, Лихтенштейн, Швейцария, Ватикан, Сен Мартен, Сан-Марино аҳолиси Францияга ҳеч қандай чекловсиз кира олади.
«Ушбу давлатлар аҳолисидан коронавирус йўқлиги тўғрисида ҳеч қандай сертификат сўралмайди, шунингдек, 14 кунлик карантинга юборилмайди», — дейилади хабарда.
Аммо Францияга ташриф буюрувчи Испания ва Буюк Британия аҳолисига нисбатан чекловлар сақланиб қолинади.
Эслатиб ўтамиз, Францияда 23 майдан бошлаб диний маросимларни ўтказишга рухсат берилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг