Эрондаги зилзила ер кўчкисига сабаб бўлди
Эронда 6,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлди ва бу Гну тоғида кўчкига сабаб бўлди. Бу ҳақда Mehrnews хабар берди.
Зилзила эпицентри Эрон жанубидаги Ҳормозган вилоятида, Бандар Аббос порт шаҳри яқинида жойлашган. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳат олди. Ер силкинишлари Саудия Арабистони, Уммон ва Покистонда ҳам сезилган.
Расмийлар маҳаллий аҳолини зилзила хавфидан огоҳлантирмоқда. Аҳолига шикастланган уйлардан қочиш ва очиқ жойларда бошпана топиш тавсия этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг