Эронда қотилликда айбланган курашчи қатл этилди

19:14 30 Январь 2021 Дунё
1109 0

Эронда курашчи Меҳди Али Хусайни қотилликда айбланиб, қатл этилди.

30 ёшли спортчи 2015 йилда оммавий муштлашув пайтида қотиллик содир этган. У сўнгги беш йилни қамоқда ўтказган. Бу орада спортчининг оиласи Меҳдини афв этиш тўғрисида ариза бермаган.

Шунга қарамай, эронлик полвонлар, жумладан, юнон-рум кураши бўйича 2012 йилги Олимпиада ўйинлари чемпиони Ҳамид Сориян Меҳдини ҳимоя қилиб чиққан эди.

Ушбу ҳолатга Бирлашган кураш дунёси ташкилоти (UWW) ҳам ўз муносабатини билдирди.

"Биз Меҳди Али Хусайни билан нима содир бўлганлиги тўғрисида 9 январь куни маҳаллий матбуот орқали билдик. Ҳозир ҳам маълумот йиғмоқдамиз. Бу ҳолат спорт билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган жиноий иш ҳисобланади. Эрон кураш федерациясидан Хусайни ҳақида маълумот олдик, у миллий терма жамоа ёки халқаро миқёсдаги мусобақаларда қатнашмаган курашчи экан. Бирлашган кураш дунёси ушбу воқеани аниқ тушунмагунча изоҳ бермайди", дейилади UWW баёнотида.

Бу сўнгги ойларда Эронда спортчининг қатл қилиниши билан боғлиқ иккинчи ҳолат ҳисобланади. 2020 йил сентябрь ойида миллий чемпион Навид Афкари 2018 йилда ҳукуматга қарши намойишларда қатнашгани учун осиб ўлдирилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер