Эрон олий раҳнамосининг ҳалок бўлгани тасдиқланди
Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий кеча, 28 февраль куни АҚШ ҳамда Исроилнинг мамлакатга берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эроннинг бир қатор йирик нашрлари хабар берди.
Маълумотларга кўра, Эрон олий раҳнамоси ўлими муносабати билан мамлакатда 40 кунлик миллий мотам ҳамда бир ҳафталик таътил эълон қилинган. Исроил ва АҚШ ҳужумлари оқибатида Оятуллоҳ Али Хоманаийдан ташқари яна 40 нафар юқори мартабали амалдор ҳалок бўлган.
Эрон ҳукумати ҳамда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Олий раҳнамонинг ўлими учун қасос олинишини маълум қилди.
Аввалроқ, Эронга бошланган ҳужумларнинг дастлабки соатларида ҳам олий раҳнамонинг ўлдирилгани тўғрисида хабарлар тарқалган, бироқ Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Хоманаий тирик экани ҳақида муносабат билдирган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг