Эрон халқаро назоратни четлаб ўтиб, ядро қуроли яратаётганидан фахрланди — Уиткофф
Видеодан кадр
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Эрон томони билан ўтказилган дастлабки музокаралар тафсилотларига тўхталиб ўтди.
Уиткоффнинг сўзларига кўра, биринчи учрашув чоғида эронлик икки музокарачи 60 фоизгача бойитилган 460 килограмм ядро материали устидан назоратга эга эканини ва бу ҳажмдаги материалдан 11 та ядро бомбаси тайёрлаш мумкинлигини очиқ гапирган.
«Бу маълумот Эрон томонининг музокарадаги бошланғич позицияси эди. Улар турли халқаро назорат механизмларини четлаб ўтган ҳолда ядро бомбаси тайёрлаш даражасига етганидан фахрланишди», — деган Уиткофф.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг