Эрон Исроил бош вазирининг Қуддусдаги офиси яқинига зарба берди
Фото: Reuters
СNN телеканали хабар беришича, Эрон ракеталари Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяҳунинг Қуддусдаги офиси яқинидаги нишонларга зарба берди.
“Бугун Эрон ракеталари Нетаньяҳунинг офисидан бир неча метр нарида жойлашган Қуддусдаги позицияларга зарба берди”, — дейилади хабарда.
Шу йилнинг март ойи бошида ҳам Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Нетаньяҳунинг офисига зарба берилгани ҳақида хабар берган эди.
Эронга қарши АҚШ — Исроил операцияси учинчи ҳафтаси бошланди. Икки томон бир-бирига зарба бермоқда. Тел-Авив ўз мақсади Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш эканлигини айтди. Вашингтон мамлакатнинг ҳарбий салоҳиятини йўқ қилиш билан таҳдид қилди ва Ислом Республикасида режимни ағдаришга чақирди. Шу билан бирга, Эрон ўзини ҳимоя қилишга тайёрлигини таъкидлади ва музокараларни қайта бошлашнинг маъносини кўрмаяпти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг