Эрон Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ ёпиб қўйиш билан таҳдид қилди
Ҳўрмуз бўғозидаги ҳар учала ҳарбий ҳаракатлар унинг ноаниқ муддатга тўлиқ ёпилишига олиб келади. Бу ҳақда Tasnim агентлиги Эрон хавфсизлик кучларидаги юқори мартабали манбасига таяниб хабар бермоқда.
— Рақибнинг Ҳўрмуз бўғози акваториясидаги ҳар қандай ҳарбий операцияси унинг ноаниқ муддатга тўлиқ блокада қилинишига сабаб бўлади. Агар АҚШ Эронга қарши қуруқликдаги ҳужум операциясини бошлашга қарор қилса, Теҳрон хавфни бартараф этиш учун тўлиқ симметрик жавоб беришга ҳақли бўлади, — деб таъкидлади манба.
Ушбу огоҳлантириш Пентагоннинг Яқин Шарққа яна 10 мингга яқин аскар юбориш режалари ҳақидаги маълумотлар фонида янгради. Эслатиб ўтамиз, минтақага аллақачон 5 минг нафар денгиз пиёдалари ва бир неча минг десантчилар йўналтирилган.
Хорижий ОАВларнинг қайд этишича, Вашингтон яқин истиқболда Эронда қуруқликдаги операция ўтказишни режалаштирмаган, бироқ Америка етакчиси Дональд Трамп ўз фикрини ўзгартириши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг