Ереван кўчаларида тўрт кунлик намойишлар бўлиб ўтмоқда

19:58 10 Июнь 2024 Дунё
405 0

Фото: Reuters

Арманистон марказий кўчаларидаги намойишлар бир муддат танаффус олганидан сўнг якшанба куни яна бошланди. Душанба иш куни бўлишига қарамасдан Еревандаги Арманистон парламенти олдида намойишчилар йиғилди. Улар Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Норозилик намойишларига ўтган ой тўртта қишлоқ Арманистон томонидан Бокуга қайтарилгани асосий сабаб бўлмоқда. Ушбу қишлоқлар Озарбайжон ҳудуди бўлиб, 1990 йилларда Арманистонга ўтиб кетган эди.

Пашинян ҳудудларнинг қайтарилиши кейинги урушнинг олдини олиш учун муҳим омил бўлишини айтсада, мухолифлар буни хиёнат, деб ҳисобламоқда.

Намойишга бошчилик қилаётган архиепископ Баграт Галстанян парламентни импичмент бўйича овоз беришни ўтказишга чақириб, тўрт кунлик митинг бошланганини эълон қилган. Агар импичмент бўйича овоз бериш муваффақиятли ўтказилса, муваққат ҳукумат ўрнатилиши ва муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши керак бўлади. Бироқ бу саъй-ҳаракатларнинг муваффақият қозониш эҳтимоли кам, чунки мухолифат қонунчилари буни амалга ошириш учун етарли ўринга эга эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер