Ер қаъри тўғрисидаги маълумотлар очиқлиги таъминланади — Қонун лойиҳаси

12:52 08 Ноябрь 2022 Жамият
726 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ер қаъри тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Ушбу ҳужжатда ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари рўйхати ва уларнинг ваколат доиралари аниқ белгиланиб, ер қаъри участкаларининг давлат фондига янги “захира фонди” тушунчаси киритилган ҳолда, унинг моҳияти ёритиб берилмоқда.

Шунингдек, дастлабки геологик маълумот тушунчаси киритилиб, у ким томондан қай тартибда юритилиши ва унинг турлари белгилаб қўйилмоқда. Ер қаъри тўғрисидаги маълумотларни очиқлигини таъминлаш кўзда тутиляпти. 

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш турлари, ундан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия берилганидан то якуний ҳисоботлар ёзилгунига қадар бўлган жараён алоҳида моддаларда аниқ белгилаб қўйилмоқда. Кон ажратиш тартиби оптимизациялаштирилган ҳолда, ваколатли органнинг техник ҳужжати кўринишига келтириляпти.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг барча тури танлов орқали берилиши, истисно ҳоллардагина тўғридан-тўғри музокаралар орқали берилиши мустаҳкамланмоқда ва шу тариқа рухсатнома олиш тартиби тубдан соддалаштирилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаснинг қабул қилиниши ер қаъридан фойдаланиш тизимидаги зиддиятлар бартараф этилишига, барча субъектларга нисбатан ер қаъридан фойдаланиш тизимини бир хилда амал қилишига хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер