“Энг обод мактаб” танловининг ғолиблари тақдирланди

18:18 31 Май 2019 Жамият
1660 0

Умумтаълим мактаблари ўртасида эълон қилинган “Обод мактаб” экологик ойлиги доирасида “Энг обод мактаб” танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди.

Мазкур ойлик доирасида умумтаълим мактаблари ўртасида “Энг обод мактаб” танлови ўтказилиб, унда 200 дан ортиқ таълим муассасалари фаол қатнашди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган таълим муассасалари ўқувчиларининг 42 та ижодий видеолавҳалари вазирликнинг сайтига жойлаштирилди.

Энг кўп овоз тўплаган таълим муассасаларининг 14 нафар аъзоси ғолиб деб топилиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер