Энг кўп харид қилиниши кутилаётган вакцина номи маълум бўлди
AstraZeneca вакцинаси ўртача 70 фоиз самарадорлик қайд этди ва энг кўп харид қилиниши кутилмоқда.
AstraZeneca пандемия даврида вакцинадан фойда олиш ниятида эмаслигини билдирган. Шу боис ушбу вакцина нархи 4-5 доллар атрофида белгиланиши ва энг харидоргир вакцина бўлиши кутилмоқда.
Ҳозиргача Johnson & Johnson вакцинаси нархи 10 доллар, Pfizer вакцинаси 19,5 доллар, Moderna вакцинаси эса 25–37 доллар атрофида бўлиши маълум.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг