Энг хавфли қон гуруҳи маълум қилинди
Биринчи қон гуруҳи энг хавфли ҳисобланади.
Тадқиқот давомида ушбу қон гуруҳи сабаб оғир жароҳатлар туфайли ўлим хавфи деярли уч баравар ошишини аниқлашган япониялик олимлар худди шундай хулосага келишди.
Таъкидланишича, биринчи қон гуруҳи вакилларида кўплаб ҳолатларда олган жароҳатларидан қайта тикланиш учун бошқа қон гуруҳи эгаларига қараганда кўпроқ вақт талаб қилинар экан.
Қайд этилишича, ушбу жараён фон Виллебранд омили (қон плазмасидаги гликопротеин) таркибининг камлиги билан боғлиқ бўлиб, бундай одамларда жароҳатлар жиддий қон йўқотишларига сабаб бўлиши, бу эса ўз навбатида, оғир ҳолатларда ўлимга олиб келиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг