Энг баландда жойлашган сайлов участкаси қайси?
Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтаси — Ҳазрати Султон чўққисидир (денгиз сатҳидан 4646 метр). Унга яқин жойлашган аҳоли яшаш пункти Шаҳрисабз туманидаги Кўл қишлоғи бўлиб, қишлоқ ва чўққи ўртасидаги масофа 18 километрни ташкил қилади. Қишлоқ мутахассислар томонидан денгиз сатҳидан қарийб 2400 метр баландликда, деб эътироф этилади.
Бу ерда истиқомат қилувчи аҳолининг 765 нафари шу қишлоқда жойлашган 64-мактаб биносида ташкил қилинган 920-сайлов участкасида овоз беришда иштирок этади. Уларнинг 27 нафарини сайловда илк марта қатнашаётган ёшлардир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг