Энергия ва сув тежайдиган технологиялар татбиқ этилади
Бугун Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Худойқулович Хамзаевнинг Тошкент шаҳри бўйича ишончли вакили Хайрулло Гаппаров Янгиҳаёт туманидаги сайловчилар билан учрашди.
Учрашувда Х.Гаппаров сайловчиларни номзод сайловолди дастурининг асосий устувор йўналишлари билан таништириб ўтди.
Дастурга кўра, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш янада кучайтирилади. Энергия ва сув тежамкор технологиялар татбиқ этилиб, экологик хавфсизликни таъминлашга доир қонун ҳужжатлари такомиллаштирилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг