Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш туфайли жамият ва давлат манфаатларига 600 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака ва Андижон тумани бўлимлари ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда аниқланишича, фуқаро А.Э. ва «Т.Д.» оилавий корхонаси масъул шахслари яшаш хонадони ва корхонага қарашли ошхонада тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 418,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Қибрай тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланди.
Маълум бўлишича, фуқаро К.Т. «Обод» МФЙ ҳудудидаги гул етиштиришга мўлжалланган иссиқхонасида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ер ости орқали яширинча уланиб, 240,9 сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Департамент хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг