Энергетика вазирлиги ва унинг ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан EnergoWiki мобиль иловаси ишлаб чиқилди

10:30 13 Апрель 2022 Жамият
749 0

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва унинг ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан EnergoWiki мобиль иловаси ишлаб чиқилди. 

Мазкур илова истеъмолчиларга Энергетика вазирлиги ва вазирлик тизимидаги барча ташкилотлардаги сўнгги янгиликлар, онлайн мурожаат қилиш ва истеъмолчиларнинг саволларига тезкор жавоблар, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа бир қатор қулайликларни тақдим этади.

Шунингдек, илова орқали электр энергияси ва газ учун онлайн тўлов тизими, ҳисоб-китоб ҳолати бўйича шахсий кабинет ойнаси каби хизматларни амалга оширилиши йўлга қўйилди.

Мазкур иловани GooglePlay тизими орқали телефонингизга бепул ўрнатиб олишингиз мумкин. Мобиль илова дастури автоматлаштирилган ҳолда янгилаб борилади.

Илова айни пайтда андроид операцион тизими учун мавжуд бўлиб, яқин кунларда IOS (AppStore) операцион тизими қурилмалари учун ҳам яратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер