Эндокрин касалликларни ташхислаш ва даволаш стандартлари янгидан қабул қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан «Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун шиори остида «2022 — 2024 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни ривожлантириш Дастури»нинг ижросига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида юқори технологияларга асосланган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг принципиал жиҳатдан янги тизими ташкил этилди. Юртимизда ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, жумладан хирургия, кардиология, кўз микрохирургияси, урология, акушерлик ва гинекология, педиатрия, эндокринология, терапия ва тиббий реабилитация, дерматология ва венерология, фтизиатрия ва пульмонология соҳасида замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва малакали мутахассислар билан таъминланган ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолият кўрсатмоқда.
Сўнгги беш йилда Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида 300 мингдан ортиқ операциялар, шу жумладан 100 мингдан ортиқ юқори технологик оператив муолажалар қилиниб, даволашнинг мураккаб ва ноёб усуллари амалиётга жорий этилди.
Шунингдек, 2019 — 2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш бўйича миллий дастур доирасида диагностика ва даволашнинг янги стандартлари тасдиқланди. 75 минг нафарга яқин беморлар 40 миллиард сўмдан зиёд Давлат бюджети маблағлари ҳисобига 100 фоиз инсулин билан бепул таъминланди, 200 миллиард сўмга яқин маблағ эвазига 14 та ҳудудий эндокринология муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланди.
Давра суҳбатида қайд этилганидек, аҳолига кўрсатилаётган
Тадбирда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбарининг ушбу дастур ижроси юзасидан ахбороти ҳам эшитилди.
Ахборотда келтирилганидек, соғлиқни сақлашнинг барча босқичларида эндокрин касалликларини
Шу билан бирга, соҳани ислоҳ қилиш бўйича давлат дастурлари доирасида аҳолига эндокринология ёрдамини кўрсатишнинг яхлит, вертикал интеграциялашган тизими яратилди.
Тадбирда депутатлар эндокрин касалликларни барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар беришди.
Давра суҳбатининг иккинчи қисмида малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрик ва кўргазмали семинар ташкил этилди.
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг