«Энди тиқилинч бўлмайдими?»: Тошкент метроси учун 12 та вагон олиб келинди

14:39 01 Январь 2025 Жамият
574 0

Тошкент метрополитени хабарига кўра, пойтахт метроси учун 31 декабрь куни 3 та янги ҳаракат таркиби — 12 та метро вагони олиб келинган.

Маълумки, Тошкент метрополитени декабрь ойида илк маротаба бир кунда миллион нафардан ортиқ йўловчиларга хизмат кўрсатган эди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, метрополитан фойдаланувчиларининг кўпайиб бориши ўз навбатида хизмат кўрсатиш сифатида таъсир қилаётган, тиқилинч ва ноқулайлик ортиб бораётган эди. Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида 3 та янги ҳаракат таркиблари (12 та метро вагони) метро вагон паркига олиб келинди, дейилади хабарда.

Ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 9-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер