Энди нотариал ҳаракатларни дунёнинг исталган жойидан туриб расмийлаштириш мумкин
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган «Нотариат соҳасидаги янгиликлар» мавзусидаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Матбуот анжуманида Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ҳатамов Маъсум Адлия вазирлиги томонидан ўтган йилда нотариат соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилганидек, бугунги кунда республикада 1036 нафар нотариус фаолият юритиб келаётган бўлиб, 2023 йилда хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш бўйича 104 нафар шахсларга лицензиялар берилган. Нотариуслар томонидан жами 5 799 840 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилган.
Шундан сўнг соҳадаги янгиликлар ҳақида сўз борар экан, айрим турдаги нотариал ҳаракатлар фуқароларнинг нотариал идорага боришни талаб этмаган ҳолда, шунингдек дунёнинг исталган жойидан туриб видеоконференсалоқа орқали расмийлаштириш имконияти яратилгани, фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар ҳажми 86 фоизга қисқартирилгани, бундан ташқари, нотариал хизматлардан фойдаланишда фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида e-notarius.uz ахборот портали ишга туширилгани айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига экспертлар томонидан жавоб берилди.
Шоҳсанам ЙЎЛДОШЕВА,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети 2-босқич талабаси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг