Энди АОКАда раҳбарлар ҳам ўқитилади

18:05 15 Декабрь 2020 Ҳужжатлар
1015 0

Ҳукуматнинг давлат органлари фаолиятини ёритиш учун ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси давлат идораларининг раҳбар кадрлари учун ўқув курслари ташкил этади.

Мазкур алоҳида дастур асосида ишлаб чиқиладиган қисқа муддатли ўқув курсларида раҳбарлар оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқ билан тизимли ишлаш, нотиқлик маданиятини юксалтириш, медиасаводхонлик, давлат идораларининг PR-стратегиясини ишлаб чиқиш, ахборот муҳитида асосли ижобий имижга эришиш каби йўналишларда малакасини оширади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер