Эммануэль Макроннинг Германияга сафари давом этмоқда
Фото: “Reuters”
Франция президенти Эммануэль Макрон икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, яъни совуқ муносабатларни илиқлаштириш учун 24 йил ичида Германияга биринчи давлат ташрифини амалга оширди.
- Франция-Германия муносабатлари Европа учун ажралмас ва муҳим, - деган Макрон якшанба куни Германияга уч кунлик давлат ташрифини бошлашдан олдин.
Берлинга қўнган Макрон президент Франк-Валтер Штайнмаер билан учрашиб, демократия мавзусига бағишланган фестивалда қатнашган. Германия президенти икки мамлакат баъзан алоҳида сиёсат нуқтаъи назаридан фарқ қилишига қарамасдан Берлин ва Париж охир-оқибат келишуваг эришишини таъкидлаган.
Макрон июнь ойида бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқчи сайловларининг муҳимлиги ва альянс демократия ҳамда умумий қадриятлар ҳимоячиси эканлигини айтган. – Биз демократияни ҳимоя қилиш бу доимий кураш эканлигини баъзида унутиб қўямиз, - деган Франция етакчиси. Германия президенти ҳам ҳуқуқлар осмондан тушмаганлиги ва улар учун курушиш кераклигини қўшимча қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг