Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

15:47 30 Октябр 2023 Жамият
210 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ИИБ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.N.” фермер хўжалиги раҳбари У.А. “Қизғалдоқ” МФЙ ҳудудидаги ер майдонларини суғориш учун ҳеч қандай ҳужжатсиз 3 дона электр сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро О.И. “Янги аср” МФЙдаги қушхона биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ер остидан яширинча уланиб, жами 431,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер