Электр таъминоти корхонаси инженерининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди

19:26 08 Июнь 2022 Жамият
380 0

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига жорий йилнинг 30 апрель куни Нукус шаҳар электр таъминоти корхонасининг бир нечта ходимлари томонидан мурожаат келиб тушди.

Агентлик ахборот хизматига кўра, мурожаатда Нукус шаҳар электр таъминоти корхонаси инженери томонидан қонунга хилоф равишда ишчи ходимларнинг ҳар бири 360 килограмдан қора металл ва 15 килограмдан рангли металл олиб келишга ёки металлом ўрнига 250 минг сўмдан пул йиғиб беришга мажбурланаётгани маълум қилиниб, Агентликдан ушбу мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатига қонуний баҳо берилиши ва тегишли тартибда чора кўрилишида амалий ёрдам сўралган.

Шунга кўра, жорий йил 5 май куни мурожаатда келтирилган ҳолатларни тўлиқ ва холисона ўрганиш юзасидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга сўровнома юборилди.

Мазкур сўровномага асосан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан жорий йил 6 майда Нукус шаҳар электр таъминоти корхонаси инженерига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Хизмат текшируви натижасида мурожаатда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан қонуний баҳо бериш учун Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига юборилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер