Экстремистик ғояларни тарғиб қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

09:27 29 Декабрь 2023 Жамият
434 0

Фото: Архив сурат

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи, 21 ёшли фуқаро 2018-2023 йиллар давомида доимий яшаш манзилида бўлиши ҳамда 2022 йилнинг июль ноябрь ойларида Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида мавсумий ишлаши давомида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “ҳижрат” ва “жиҳод”га чорловчи аудио-видео маърузаларини тинглаб, томоша қилган.

Натижада, у “Телеграм” мессенжерида 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган. Ҳатто унда Сурияга бориб, “жиҳод” қилиш истаги пайдо бўлган ва айни шу мақсадда ижтимоий тармоқлар орқали ўзгалардан керакли маслаҳатларни олган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан терроризм ва экстремизмга қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилиб, унинг Сурия давлатига кетишининг олди олинди ҳамда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди томонидан ўтказилган суд жараёнларида гувоҳлар ва далилий ашёлар асосида, унинг ноқонуний ҳаракатлари ўз исботини топди.

Суд ҳукмига кўра, мазкур шахс Жиноят Кодексининг 244 прим 1-моддаси 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер