Экспорт ҳажмини ошириш борасида бир қатор музокаралар олиб борилмоқда

14:38 24 Ноябрь 2023 Жамият
153 0

Бугун аграр соҳага илғор хориж тажрибасини жорий этиш, юртимизда етиштирилаётган мева-сабзавотларнинг экспорт ҳажмини ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан айни пайтда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Фарғона вилояти бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари ҳамда фермер хўжаликлари ва экспортёр корхоналар раҳбарлари Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида бўлиб турибди.

У ерда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янгиликлар ва чорвачилик йўналишида наслли қора молларни Ўзбекистонга олиб келиш ҳамда юртимизда етиштирилаётган мева ва сабзавотларни Россияга экспорт қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтмоқда

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер