Экотуризм ва аграр соҳа уйғунлиги

10:29 17 Июль 2025 Жамият
227 0

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Тадбиркорлик ҳаракатининг кенгайиши ишбилармонлик салоҳиятига эга юртдошларимизнинг янгидан-янги ташаббусларига йўл очмоқда. Учқўрғон туманининг Истиқлол маҳалласида истиқомат қилаётган Толибжон Ҳолматовнинг интилишлари бунга мисол. Табиатан деҳқончиликка мойил бу инсон экотуризм ва аграр соҳани уйғунлаштирган ҳолда янгиликка қўл урди. Унинг мўъжазгина даласида даромадли бизнес — голубика ўсимлиги парвариши йўлга қўйилди.

— Беларусь, Сербия ва Польша давлатларидан олиб келинган ноёб «Голубика» (blueberry) навли «ягода» резавор мевани маҳаллий шароитга   мослаб ўстиряпмиз, — дейди Т. Ҳолматов. — Айни пайтда плантацияда 6 000 дона 2-3 ёшли ҳамда 300 дона 5-6 ёшли кўчатлар етиштирилмоқда. Улар уч ёшдан тўлиқ мева беришни бошлайди.

Июнь ойида Толибжоннинг экинзоридаги меваларнинг дастлабки ҳосили пишиб етилди. Янги мева нафақат аграр соҳадаги мутахассислар, балки туманга келаётган сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Чунки унинг дунё бозоридаги нархи анча баланд — килограмми   50–70 долларни ташкил этади. Дориворлик хусусиятлари ҳам шунга яраша, экспортлилик салоҳияти эса юқори.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер