Экология ҳашари: Муроджоннинг бир кунлик иш ҳақига 8 килограмм саксовул уруғи сотиб олиш мумкин

15:55 26 Январь 2019 Жамият
2095 0

Муаллиф олган сурат.

“Халқ сўзи ONLINE”. Аҳмадали Шерназаров/Гулистон. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши масъул ходими Муроджон Ҳайитов иш ҳақидан 80 минг 952 сўмни “Юртимизни янада обод қилайлик” шиори остида бўлиб ўтаётган экология ҳашари жамғармасига ўтказди. Айтиш лозимки, ушбу маблаққа тахминан 8 килограмм саксовул уруғи сотиб олиш ва Оролнинг қуриган ҳудудидаги бир неча сотих майдонда ана шу зироат ўрмонини ташкил этиш мумкин.

Гап шундаки, умумхалқ экологик ҳашаридан тушган маблағлар Оролбўйи ҳудудидаги экологик муҳитни ва аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш сингари хайрли тадбирларга йўналтирилиши мўлжалланган.

Вилоятда бўлиб ўтаётган ҳашарда ана шундай эзгу ниятлари билан ва юртимизни бундан-да обод, кўркам қилишга ҳисса қўшишда минглаб кишилар иштирок этмоқда. Масалан, Сайхунобод тумани ташкилот ва муассасалари жамоаларидан 150 ортиқ киши автомобиль йўллари четларини тартибга келтириш билан шуғулланаётган бўлса, Янгиер шаҳрининг Темур Малик маҳалласи аҳли “Обод маҳалла” дастури ижросидан сўнг кўркам қиёфага кирган гўшалари чиройига янада чирой қўшиш истагида ҳашарга чиқишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер