ЕИ ва Марказий Осиё етакчиларининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Фото: Бош вазир матбуот котиби / Telegram
Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакатимизга ташрифини якунлаб, юртига жўнаб кетди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
Бугун, 4 апрель куни Самарқанд халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Фото: Бош вазир матбуот котиби / Telegram
Фото: Бош вазир матбуот котиби / Telegram
Фото: Бош вазир матбуот котиби / Telegram
Фото: Бош вазир матбуот котиби / Telegram
Фото: Бош вазир матбуот котиби / Telegram
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг