Эчки сутини кластернинг ўзи сотиб олади
Республикамизда эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда. Жумладан, Пахтаобод туманида аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича хонадонларга эчки тарқатиляпти.

— Энди уйдан чиқмаган ҳолда даромад топишимиз мумкин, — дейди уй бекаси Ойдиной Холматова. — Сабаби, эчки сутини кластернинг ўзи сотиб олар экан.
«Абдулфайз-Абдулборий» МЧЖ томонидан бу каби оила соҳибларига 470 бош эчкилар етказиб берилди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг