Дзюдочиларимиз Тбилиси «Катта дубулға» турнирини учта медаль билан якунлади
Грузия пойтахтида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси учта медалга сазовор бўлди.
Мусобақанинг охирги кунида +100 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медалини қўлга киритди. Юртдошимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда словакиялик Мариус Физелдан устун келди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача турнир давомида Диёра Келдиёрова (-52 кг) олтин, Обидхон Нўмонов (-73 кг) кумуш медали билан тақдирланишган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг