Дзюдо: «Баркамол авлод — 2021» спорт мусобақасининг илк финал босқичи якунланди
Фото: Ўзбекистон дзюдо федерацияси
«Баркамол авлод — 2021» спорт мусобақалари республика финал босқичининг дзюдо бўйича илк мусобақаси ўз якунига етди.
Нукус шаҳри мезбонлик қилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг 250 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлари иштирок этишди.
Катта спорт байрамига айланиб кетган мусобақаларда спортчи-ёшлар 18 вазн тоифасида чемпион номига эришиш учун курашди.
Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида қорақалпоғистонлик ёшлар биринчи ўринни қўлга киритишди. 2-ўрин билан хоразмлик ёшлар тақдирланган бўлса, 3-ўрин самарқандликларга насиб этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг