Дурдона қўшиқлар куйчиси
Нурафшон шаҳридаги мақом залида Ўзбекистон халқ ҳофизи Фахриддин Умаров хотирасига бағишланган мусиқий кеча бўлиб ўтди.
Ўзбекистон халқ ҳофизи, таниқли санъат арбоби Фахриддин Умаров ўзбек миллий мусиқа санъатига лирик қўшиқчилик йўналишини олиб кирган санъаткор сифатида эъзозланади. Унинг ижросидаги дилтортар ашулалар халқимиз кўнгил мулкига, миллий қўшиқчилик санъатимизнинг дурдоналарига айланган.

Нурафшон шаҳридаги амфитеатр мажмуасининг мақом залида ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар, аввало, санъаткорнинг ўзбек миллий қўшиқчилигида лирик мактаби яратгани ва бу йўлда кўплаб шогирдлар етиштирганини алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, “Олтин фонд”дан ўрин олган ҳофизнинг куй-қўшиқлари шогирдлари томонидан куйланди.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида туғилиб, ижод қилган Фахриддин Умаровнинг ижодий меросини ёш авлодга сингдириш мақсадида ҳудудларда маънавий-маърифий, маданий тадбирлар давом этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг