Дунёнинг номдор полвонлари яна Термизда беллашади
Шу йилнинг 5-6 октябрь кунлари Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган XIV халқаро турнир бўлиб ўтади. Ҳозирда ушбу нуфузли кураш мусобақасига қизғин тайёргарлик ишлари олиб олиб борилмоқда.
Мукофот жамғармаси 100 минг долларни бўлган турнирда 47 давлатдан 200 нафардан зиёд спортчи ва меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Турнирда эркаклар 55, 66, 73, 81, 90, +100 кг. вазн тоифасида, аёллар эса 48, 57, 70, +78 кг. вазн тоифасида беллашади.
Жумладан, 10 вазн тоифасидаги беллашувда биринчи ўрин учун 3 000 доллар, иккинчи ўрин учун 2 000 доллар, иккита учинчи ўрин учун 1 000 доллардан, жами 70 000 доллар тақдим этилади.
Мутлақ вазнда ғолиби Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 000 доллар билан мукофотланади. Иккинчи ўрин соҳиби 5 000 доллар, иккита учинчи ўрин соҳиблари 3,5 000 доллардан жами 22 000 доллар миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади. Учинчи ўрин соҳибларидан кейинги 4 нафар иштирокчининг ҳар бирига эса 2 000 доллардан жами 8 000 доллар пул мукофоти таъсис этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган турнир мусобақалари 1993 йилдан буён ҳар икки йил бир маротаба ўтказилмоқда.
Илҳом Раҳматов(“Халқ сўзи”)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг