Дунёнинг фалсафий ҳайкаллари

14:23 10 Март 2020 Дунё
2439 0

“Ҳайкалнинг ҳам фалсафийси бўларканми“ дея ҳайрон қолаётгандирсиз. Қуйидаги тасвирларни кўриб, бундай қарашларингиз ҳайратга айланади. Танишинг, жаҳондаги ўзига хос мушоҳадага чорлайдиган санъат асарлари.
1. “Сиёсатчилар глобал исиш муаммосини муҳокама қилмоқда” номли ҳайкал. Берлин.

2. Финляндиядаги “Ҳатто чўкаётган бўлсанг ҳам ўқи!” деб номланган ҳайкал.

3. “Дарёдаги болалар” ҳайкали. Сингапур.

4. “Ўз қобиғингни ёриб чиқ!” Пенсильвания штати, АҚШ.

5. “Давлат кутубхонаси рўпарасида чўкаётган кутубхона” ҳайкали. Мельбурн, Австралия.

6. Жаҳон уруши манзаралари акс этган ҳайкаллар. Туркия.

7. Бельгиядаги “Болакай ва дайди ит”. унинг қайғули тарихи бор: Қаҳратон қиш тонгларининг бирида тунда кўчада қаровсиз қолган кичкина болакай ва дайди ит ҳайкалда тасвирланган каби — совуқдан қотиб қолган ҳолда топилган. 

Эътиборлиси, дайди ит болакайни ташлаб, ўз жонини сақлаб қолиши мумкин эди, аммо кетмай, болакайга “кўрпа” бўлган. Яна бир эътиборли жиҳат, шу кўчада яшовчилар тунда бир итнинг аянчли увиллаётганини эшитишган, (балки, совуқдан ўлаётган болакай учун ёрдамга чақиргандир!) аммо ҳеч ким иссиқ ўрнидан туриб, жилла қурса деразадан кўчага боқишни лозим топмаган...

Юлдуз Ўрмонова тайёрлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер