Дунёдаги энг катта сўзана - Қўқонда
Бойсунлик Нилуфар Жўраева Халқаро ҳунармандчилик фестивалига узунлиги 21 метр, бўйи 5,5 метр узунликдаги нақшинкор миллий сўзана билан иштирок этмоқда.
-6 ой давомида тинимсиз меҳнатимиз ҳамда 20 нафар шогирдларимнинг ҳаракатлари билан шу меҳнат маҳсулимизни якунига етказдик, -дейдиН.Жўраева. Сўзанани сурхонча сержило нақшлар ва ёрқин ранглар билан безаш учун 16 килограммдан ортиқ табиий усулларда бўялган калава ип сарф этилди. Сўзана нақшлари бир – бирини такрорламайди ва уларда ой, қуёш рамзлари билан биргаликда Бойсун тоғларининг гўзал табиати мужассам. Ишонаманки, хорижлик ҳунармандлар ва меҳмонларни бу миллий ҳунармандчилик намунаси бефарқ қолдирмайди.

Нилуфар Жўраева гиламдўзлик, сўзана ва миллий матолардан турли ҳил маҳсулотлар тикиш сирларини 15 йил аввал онаси Малика Подшоевадан ўрганди. Шу миллий ҳунармандчилик соҳаси сабаб кўплаб хорижий мамлакатларда бўлди. Кейинчалик“Deams Shahrinoz” масъулияти чекланган жамиятига асос солиб 30 дан ортиқ қишлоқ аёлларига ҳунар сирларини ўргатмоқда. Биринчи халқаро ҳунармандчилик фестивалида иштирок этишидан энг асосий мақсади,чет эллик ҳунармандлардан ҳамкорлар топиш ва улар билан доимий равишда мустаҳкам алоқаларни олиб боришдан иборат.
Элёржон ЭҲСОНОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг