Дунёда қанча дарахт мавжуд?
Бугунги кунда мамлакатимизда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, ушбу лойиҳа асосида республикамизнинг барча мактабгача таълим ташкилотларида “Яшил макон” шиори билан акция ўтказилди.
Хабарда айтилишича, ҳозирги кунда дунё бўйича 3 трлн. атрофида дарахт мавжуд. Бироқ ҳар бир дақиқада уларнинг 27 та футбол майдонига тенг қисми кесилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг