Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари қарийб 1 фоизга ошди — ЖССТ

15:13 20 Январь 2023 Дунё
1002 0

Ўтган ҳафтада Ер юзи бўйича 2,7 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан 13 минг нафарга яқини касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, 9-15 январь саналарида хасталаниш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 9 фоизга камайди, ўлим ҳолатлари эса аксинча қарийб 1 фоизга ошди.

Ташхислар сонининг сезиларли пасайиш динамикаси асосан Африка (-40 фоиз), Европа (-35 фоиз) ва Жануби-Шарқий Осиё (-17 фоиз) мамлакатларида кузатилди.

Ўлим кўрсаткичлари эса Ғарбий Тинч океани минтақасида 43 фоиз, Жанубий ва Шимолий Америкада 10 фоиз ҳамда Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатларида 9 фоизга ўсди.

Ўтган ҳафтада энг кўп беморлар аниқланган мамлакатлар:

— Япония — 1 миллион,

— АҚШ — 416 минг ,

— Жанубий Корея — 286 минг,

— Австралия — 191 минг,

— Хитой — 190 минг.

Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар:

— АҚШ — 3922,

— Япония — 2849,

— Хитой — 802,

— Австралия — 742,

— Франция — 520.

Эслатиб ўтамиз, мутахассислар дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари ҳамон юқорилиги боис барча аҳоли қатламига тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланишни тавсия этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер