Дунёда коронавирус. Тождор вирусни қайта юқтирмаслик ҳали исботланмаган ва бошқа янгиликлар
— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2,8 млн. нафардан ошди, 200 мингдан ортиқ бемор вафот этди, 798 мингдан зиёди тузалган.
— ЖССТ коронавирусдан тузалиб чиққан одам унга қарши мустаҳкам иммунтитетга эга бўлиши ўз исботини топмаганини маълум қилди.
— АҚШнинг 50 та штатидан 46 тасида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ янги ҳолатлар сони камайиши кузатиляпти.
— Буюк Британияда вафот этган беморлар сони 20 мингдан ошди, вирусга чалинганлар 150 минг нафарга яқинлашиб қолди.
— Украинада ишсизлар сони карантин бошидан буён қарийб 121 минг нафарга етди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг