Дунёда коронавирус. Қирғизистонда вирус тарқалиши чўққисига чиқди ва бошқа янгиликлар
— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2,6 млн. нафардан ошди, 183 мингдан ортиқ бемор вафот этган, 713 мингдан зиёди тузалган.
— АҚШ бошқа мамлакатларга ҳам ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратлари(ИВЛ) етказиб берилганини маълум қилди — Мексика, Францияга 500 тадан, яна Испания ва Италияга бир нечта шундай қурилма жўнатилади.
— АҚШда вирусни юқтирганлар сони 842 мингдан ошиб кетди, 46 мингдан зиёд инсон ҳаётдан кўз юмди.
— Қирғизистонда коронавирус тарқалиши ўзининг чўққисига етди. Мамлакатда 631 инсон вирусга чалиниб, 8 киши ҳаётдан кўз юмди.
— Хитой шифохоналарида тождор вирусни юқтирган беморлар сони минг нафардан камайди, касалларнинг 93,2 фоизи тузалди, 5,59 фоизи вафот этди. Мамлакатда айни пайтда COVID-19га чалинганлар сони қарийб 84 минг нафарга етган, 77 мингдан зиёди соғайган бўлса, 4636 нафари вафот этди.
— Канадада вирус қурбонлари сони 2 мингдан ошди.
— Австралия яна тўрт ҳафта мобайнида чегараларини ёпиқ қолдиришга қарор қилди. Ушбу давлатга фақатгина четдан қайтган фуқароларга рухсат берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг